Россия президенти Владимир Путин Кремлда Франция президентлиги учун номзод Марин Ле Пен билан учрашди. Бу ҳақда Кремль сайтида хабар берилган.

Путин Россия Франция билан муносабатларга алоҳида эътибор қаратаётганини қайд этиб ўтган.

«Биз Франция билан муносабатларга катта эътибор қаратмоқда, биз амалдаги ҳукуматни ҳам, мухолифатни ҳам тенг қўллаб-қувватлаймиз», — деган Россия раҳбари.

У Францияда сайловолди кампанияси фаол равишда олиб борилаётганини қайд этиб ўтган.

Путин қайд этганки, Россия «ҳар қандай ҳолатда ҳам бўлаётган воқеаларга аралашмайди».

Марин Ле Пен Москвага 24 март куни Давлат думасининг Халқаро ишлар бўйича қўмитаси йиғилишида иштирок этиш учун келди. У парламентнинг қуйи палатаси спикери Вячеслав Володин билан Россияга қарши санкцияларни бекор қилиш масаласини муҳокама қилишни режалаштирган.