Россиянинг СВЭЛ компанияси Ўзбекистондаги газ-конденсат конларига бешта трансформатор нимстанциясини жўнатади. 

Компания маълумотига кўра, у нимстанцияларни жўнатишга тайёрланмоқда. Маҳсулот харидори "Лукойл Узбекистан" компанияси.

Нимстанциялар "Гумбулоқ" газ-конденсат конини, янаям аниқроғи, нефтни насос воситасида олиб қуювчи маҳаллий заводни энергия билан таъминлайди. 

Бу СВЭЛ гуруҳининг "Лукойл Узбекистан" билан илк ҳамкорлиги эмас. Ҳозирда Қашқадарё вилоятининг "Одамтош" ва "Жарқудуқ" нимстанцияларини ҳам СВЭЛ қурилмалар билан таъминлаган.

Маълумот учун, "СВЭЛ гуруҳи" Россиядаги электротехника қурилмаларини ишлаб чиқарувчи етакчи компаниялардан бири бўлиб, трансформаторлар, реакторлар, трансформатор нимстанциялари ишлаб чиқаради.