Тошкент шаҳрининг 115та чорраҳасида йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этиш ва жарималар ёзиш амалиёти 15 мартдан синов тариқасида йўлга қўйилди. Бугунги кунда ушбу чорраҳаларга ўрнатилган 883 камера туну-кун узлуксиз қоидабузарликларни қайд этиб келмоқда. 

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси йўл харакати бошқармаси жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими видеокузатув оператори Акмал Ҳасановнинг сўзларига кўра, мазкур камералар тизими “Ақлли шаҳар” (инглизчасига “City mind”) деб номланган бўлиб, улар ёрдамида нафақат йўл ҳаракати чоғида транспорт воситаларининг қоидабузарликлари, балки чорраҳа атрофидаги турли хил ҳодисаларни ҳам аниқлаш ва уни зудлик билан бартараф этиш имконини беради.