Жума куни Туркиянинг Ойдин провинциясида 22 қочқин ўтирган қайиқ ағдарилиб кетган. 

Қидирув-қутқарув гуруҳи етти қочқинни қутқаришга муваффақ бўлган. 11 нафарининг эса жонсиз танаси топилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, қолган тўрт киши дом-дараксиз йўқолган.