GM Uzbekistan АЖ ҚК яқин орада Ўзбекистон ички бозорида автомобиллар нархини оширишни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақда 1news.uz компаниядаги манбага асосан хабар берди

«Яқин орада GM Uzbekistan автомобиллари нархи ошмаслиги аниқ», — дея таъкидлаб ўтган манба.

Нашрнинг эслатишича, 2015 йилнинг декабрида “Ўзавтосаноат” ички бозордаги автомобиллар нархини 30 фоиздан кўпроққа оширган эди.

Аввалроқ Ўзбекистондаги GM Uzbekistan қўшма корхонаси Chevrolet Captiva, Malibu, Lacetti, Cobalt, Nexia ва Spark моделлари бўяладиган ранглар рўйхатига ўзгартишлар киритилгани ҳақида маълум қилгани борасида хабар берилганди.