Шу кунларда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бугун Қатар U-22 термасига қарши баҳс олиб борди.

“Ҳамад Бин Халифа” стадионида ўтказилган беллашувда Жасур Абдураимов бош мураббийлигидаги жамоа 3:1 ҳисобида зафар қучди. Ўзбекистон U-22 сафида барча голларга Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилди.

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувини Канада ёшларига қарши ўтказади. Ушбу ўйин 25 март куни бўлиб ўтади.

Мазкур ўқув-машғулотлар йиғини Жасур Абдураимов жамоаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ўртоқлик учрашуви
Қатар, Доҳа
23 март, пайшанба

Қатар U-22 – Ўзбекистон U-22 — 1:3

Голлар: Забиҳилло Ўринбоев (1, 55, 60)

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев (Умид Эргашев, 85), Рустам Ашурматов, Достон Турсунов, Ҳусниддин Ғофуров (Ислом Қобилов, 85), Абдужамол Исроилов (Хожиакбар Алижонов, 85), Азиз Ғаниев (Ҳуршид Ғиёсов, 52), Жасур Яхшибоев (Бегзод Ғанижонов, 75), Жамшид Юсупов (Жавоҳир Сиддиқов, 29), Жавоҳир Каҳрамонов (Достор Ибрагимов, 75), Акрамжон Комилов (Хушнудбек Авилов, 85), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 75).