Британиянинг Evo журнали Bugatti Chiron гиперкари синовидан олинган роликни тақдим этди. Бу видеода автомобиль нолдан соатига 351 километр тезликка атиги 21,51 сонияда чиқа олганини кўриш мумкин.

Расмий маълумотларга кўра, 1500-кучли “Широн” нолдан “юзга” 2,5 сонияда, 300га эса – 13,6 сонияда чиқиши мумкин. Максимал тезлик соатига 420 километрни ташкил қилади. Нолдан соатига 400 километр тезликка чиқиш учун ҳамда бундай тезликдан бутунлай тўхташга атиги бир дақиқа талаб этилади.

Гиперкар саккиз литрли тўртта турбинага эга W16 двигатели ва етти поғонали роботлаштирилган узатмалар қутиси билан жиҳозланади.

Айни дамда Bugatti чиқарилиши режалаштирилган 500та машинадан ярмини сотиб юборган. Бу модель премьерасидан бир йил ўтиб рўй берди.