Шимолий Корея янги ядровий синовни амалга оширишга тўлиқ тайёр турибди. Бу ҳақда Сеулда журналистларга Жанубий Корея мудофаа вазирлиги вакили маълум қилди.  

"Шимолий Корея ер остида ядровий портлашни амалга оширишга тайёргарликни якунлади. У мамлакат етакчиси Ким Чен Индан тегишли буйруқ олингандан кейин бир неча соат давомида амалга оширилиши мумкин", деб айтган жанубий кореялик зобит.  

Унинг айтишича, Жанубий Корея ҳарбийлари америкалик ҳамкасблари билан Шимолий Кореядаги Точхан-ри полигонидаги "вазиятни синчковлик билан кузатмоқдалар". Унинг фикрича, ядровий синов март ойи охиригача амалга оширилиши мумкин.

Шимолий Корея айни вақтгача 2006, 2009, 2013 ва 2016 йилларда 5 та атом синовини ўтказган.