Япония қишлоқ хўжалиги, ўрмончилик ва балиқчилик вазирлиги Мияги ҳамда Тиба парранда фабрикаларида аниқланган парранда гриппи H5N6 вируси эканини аниқлади. Бу ҳақда вазирлик шанба куни маълум қилди.

Вирус Курихара ва Асахи шаҳарларидаги иккита парранда фермасида аниқланган. Ўтган йилнинг охирида Японияда миллионга яқин товуқ H5N8 парранда гриппи вируси авж олгани туфайли йўқ қилинганди. Оммавий равишда касалланиш туфайли паррандаларни йўқ қилишга ҳаттоки мамлакат ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари бўлинмалари ҳам жалб этилди.