Албания пойтахти Тирана шаҳрида Туркия кўмагида Болқон ярим оролидаги энг катта масжид қурилиши давом этмоқда.

“Намозгоҳ” масжиди Туркиянинг дин ишлари бўйича бошқармаси ёрдамида қурилмоқда, унинг пойдевори 2015 йилда, президент Ражаб Тоййиб Эрдўған иштирокидаги маросимда қўйилган. Туркия раҳбари ўшанда янги масжидни “Туркиянинг албан халқига энг катта ҳадяси” деб атаганди.

Пудратчи компания раҳбари Ҳусайн Шентуркнинг хабар беришича, масжид биноси қурилиши деярли якунига етган, эндиликда пардозлаш ишлари амалга оширилиши керак. “Ўйлашимча, 2018 йилнинг охирига келиб “Намозгоҳ” масжиди қурилиши якунига етказилади, ҳамда у фойдаланишга топширилади”, - дея таъкидлаб ўтди Шентурк.