Британиянинг British Airways авиакомпанияси самолётга чиқишдан аввал йўловчилардан паспорт кўрсатилишини талаб қилмайди. Саёҳатчилар шахсини аниқлашда эса биометрик аутентификация тизимидан фойдаланилади. Бу ҳақида The Daily Telegraph хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, махсус қурилмалар Лондоннинг Ҳитроу аэропортидаги 5 терминалнинг учта самолётга чиқиш ҳудудига ўрнатилган. Келаси ойларда шундай қурилмалар яна 33 ҳудудда ишлашни бошлайди.

Янгилик аввалига маҳаллий рейс йўловчилари учун жорий қилинади. Кейинчалик эса халқаро рейслар учун ҳам амал қилади.  

Бундай тизим вақтни тежаб, хатолар қилмасликни олдини олишга ёрдам беради.