Америкалик ҳужумчи Лэндон Донован Yahoo Sports билан суҳбатида футболчилик фаолиятини якунлаётгани ҳақида маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, футболчи 2014 йилда фаолиятини якунлаган, аммо 2016 йил сентябрида яна тиклаган ва «Лос-Анжелес Гэлакси» шарафини ҳимоя қилганди. 

35 ёшли Донован доимий чемпионатнинг 6 ўйинида майдонга тушиб, 1та гол урди. Плей-офф босқичида учта учрашув ўтказди. 

Январь ойида Донован «Реал Солт-Лейк» жамоаси билан музокаралар ўтказди, бироқ, кейинчалик бундан ҳам бош тортди ҳамда бутсиларини михга илганини тасдиқлади. 

Донован MLS (145 гол) ва АҚШ (57 гол) тарихидаги энг сермаҳсул ҳужумчи ҳисобланади.