Fortune журнали дунёни ўзгартирувчи ва бошқаларга ҳам илҳом бағишловчи "Дунёнинг энг буюк етакчилари" рейтингини тақдим этди. Уларнинг орасидан сиёсатчилар, ишбилармонлар, санъат арбоблари ва филантроплар ўрин олган. 

Топ-50 рўйхатининг биринчи ўрни "Чикаго Кабс" бейсбол клуби раҳбари Тео Эпстейнга насиб этди. Иккинчи ўринга "Ali Express" интернет-дўкони яратувчиси Жэк Ма муносиб кўрилди. Учинчи поғонани эса Рим папаси Франциск эгаллади. 

Тео Эпстейн
Жэк Ма
Рим папаси Франциск

Билл Гейтснинг турмуш ўртоғи Мелинда Гейтс мазкур рўйхатнинг 4-поғонасини банд этди. 5- ва 6-ўринлар эса америкалик ишбилармон ва миллиардер Жефф Безос ҳамда режиссёр ва драматург Ава ДьюВернэйга насиб этди. 

Шунингдек ўнликдан АҚШ миллий хавфсизлик вакили Ҳ.Р.Макмастер, Илғор демократик партия раиси Цай Инг-Уэн, республикачи-сиёсатчи Жон МакКейн ва Германия канцлери Ангела Меркель жой олган.