Глазго университети олимлари тактил ҳиссиётларни етказиб бера олувчи ва қуёш энергиясидан қувват олувчи сунъий чармни ишлаб чиқишга муваффақ бўлишганини маълум қилишди. Бу ҳақида Hi-News нашрида хабар берилди. 

Тадқиқотчилар жамоаси ингичка ва мослашувчан электроника яратиш борасида узоқ вақтдан буён иш олиб боришмоқда, бироқ ҳозир бу чармга етадигани йўқ, зеро у туфайли энергияга тобеъ бўлмаган протезларни ишлаб чиқаришни бошлаш мумкин.

У графен асосида ишланган бўлиб, ингичка, мустаҳкам ва электр ўтказувчандир. Биргина салбий томони - унинг баҳоси қимматлигида. Янги чармни намойиш қилган лабаратория раҳбари Равиндер Дахия бир неча йил илгари графен ишлаб чиқаришнинг нисбатан арзонроқ технологиясини яратган, бироқ олимларнинг бу борада қиладиган иши кўп ҳали. Графен қатлами остида энергия ишлаб чиқарувчи қатлам мавжуд, у протезнинг турли компонентларини электр энергияси билан таъминлайди. Олинган энергиялар, масалан, тактиль датчикларни қувватлантиришга етиши керак.

Лойиҳа ҳали ишлаб чиқариш жараёнида, шу боис ҳозирча янги чармнинг протезлашда оммавий қўлланиши ҳақида гапиришга эртароқ. Шунга қарамай, тадқиқотчилар уларнинг ихтироси нафақат тиббиётда, балки бошқа соҳаларда ҳам фойдали бўлишига умид қилишмоқда.