Европа инвестицион банки (EIB) вице-президенти Жонатан Тейлор Хитой экологик тоза технологияларни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун банкдан 500 млн евро миқдорида кредит олишини маълум қилди. Бу ҳақда "Синьхуа" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Тейлорнинг таъкидлашича, Европа инвестицион банки бутун Хитой бўйлаб экологик тоза лойиҳаларга, жумладан шаҳар транспорти, ўрмон хўжалиги ва энергия самарадорлигига инвестициялар ҳажмини оширишни режалаштирмоқда.  

Тейлор Хитой миллий банки билан "яшил" облигацияларни стандартлаштириш бўйича иш олиб борилаётганини ҳам қўшимча қилди.