Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинди. Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритувчи "Uz-Kor-Gas Chemical" МЧЖ қўшма корхонаси бошлиқларининг виртуал қабулхонаси ишга тушди. 

Эндиликда ҳар бир фуқаро www.uz-kor.com манзили орқали корхона раҳбарларига ўз мурожаатлари, таклиф ва шикоятларини йўллаши мумкин, дейилади маълумотда.