Беларусь пойтахти Минскда милиция мухолифатнинг "Истак куни" акцияси давомида 100 га яқин одамни ҳибсга олди. Норозилик намойиши бошланиши керак бўлган Фанлар академияси ёнида 50 дан кўпроқ одам ҳибсга олинган.  

Ҳудуд милициянинг бир нечта отряди томондан тўсиб олинган. Шундан кейин ОАВ намойишчилар ва журналистлар ҳибсга олиниши бошланганини маълум қилишган.

Беларусь ҳукумати ҳибсга олинганларнинг аниқ сонини ошкор қилмаган. "Весна" ташкилоти ҳисоб-китобига кўра, камида 100 киши ҳибсга олинган. 

РИА “Новости” ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳибсга олинган журналистлар ҳужжатлар текширилгандан кейин қўйиб юборила бошланганлар. Ҳибсга олинган журналистларнинг аниқ сони ҳам номаълум. 

Беларусь мухолифати 25 март кунига иккита акция: текинхўрликка қарши солиқ ва "Истак куни" байрамини ўтказишни режалаштирганди. 

Февраль ойида Минск ва Беларуснинг бошқа шаҳарларида "текинхўрлик ҳақидаги қонун"га қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. 9 март куни Беларусь президенти Александр Лукашенко "Ижтимоий текинхўрликнинг олдини олиш ҳақида"ги қонуннинг кучга киришини бир йилга ортга сурганди.