Hyundai Santa Fe йўлтанламаси Антарктидани кесиб ўтган биринчи енгил автомобилга айланди. Автомобиль Юнион Кэмп станциясидан Мак-Мердога бўлган масофани ҳамда тескари йўналишни 30 кунда босиб ўтган.

Саёҳат учун Arctic Trucks компанияси томонидан тайёрлаб берилган Santa Fe ишлатилди. Автомобилни афсонавий қутб тадқиқотчиси сэр Эрнест Шеклтоннинг эвараси Патрик Бергель бошқарди. Саёҳат давомида ташқаридаги ҳарорат Цельсий бўйича -28га қадар тушди.

Йўлтанламас 2,2 литрли дизелли двигатель билан жиҳозланди, шу билан бирга, агрегатнинг ўзи, бошқарув тизими, трансмиссия, олдиндаги дифференциал ва узатма вали бошланғич вариантда бўлган. Машина йўлни босиб ўтишда қийналмаслиги учун кичик босимдаги шиналар билан таъминланди.

Шеклтоннинг 1914-1917 йиллардаги Трансантарктика экспедициясининг юз йиллигига атаб ташкил этилган сафар ҳақида махсус фильм ҳам сурат олинди. У махсус сайт ва YouTube’да 24 март соат 23:00дан сўнг тақдим этилади.