Кеча Тошкентда Халқаро ёшлар саммитининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг ёшлар муҳокамаси (мутасадди ташкилотлар вакиллари билан) ва жамоаларни шакллантириш қисми ҳам ўтказилди. 

Бугун, 25 март куни саммит иштирокчилари томонидан 5 йўналишдаги ички конференциялар бўйича тренинглар, лойиҳалар тузиш жараёни ва “Sumalak-party IYS” сумалак базми тадбири ҳам бўлиб ўтади.