АҚШ президенти Дональд Трамп телефон мулоқотида Европа Иттифоқининг икки юқори лавозимли амалдори – Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкерни Еврокенгаш раиси Дональд Туск билан адаштириб қўйди. Бу ҳақда Financial Times нашрига Юнкернинг ўзи маълум қилди

Газетанинг маълум қилишича, Юнкер апрелда Вашингтонга ташриф буюрмоқчи, бироқ у бу ҳолатдан кейин Дональд Трамп билан учрашишига шубҳа билдирмоқда.  

"Улар (АҚШ) учрашувни ташкиллаштирмоқчи, бироқ Трампни бошқа нарсалар қизиқтиради. Дарвоқе, у Европа ҳақида ҳеч қандай тушунчага эга эмас. У Туск билан телефонда гаплашиб, уни мен деб ўйлаган", деб айтган Юнкер.

Юнкернинг айтишича, Трамп ўзининг "АҚШ ҳаммасидан устун" деган шиори билан европаликларни чўчитмоқда. Юнкернинг фикрича, Трампни Европа ишлари умуман қизиқтармаслиги ҳақидаги таассурот пайдо бўлмоқда.