Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкернинг баёнот беришича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг ЕИга нисбатан танқидий фикрлари хавфлидир ва у Болқонда уруш келтириб чиқариши мумкин. У бу ҳақда Financial Times нашрига шундай баёнот берди.

Унинг фикрича, Трампнинг ЕИ таркибидан Буюк Британия чиқишини маъқуллаши, Америка етакчисининг мураккаб Европа тарихини яхши англамаслигини билдиради. 

«Мен вице-президент (Майкл Пенс)га айтдим: «Бошқа мамлакатларни ЕИ таркибидан чиқишга чақирманг, чунки ЕИ парчаланса, сиз ғарбий Болқонда янги урушга эга бўласиз», — дея маълум қилган Юнкер. 

Еврокомиссия раҳбарининг сўзларига кўра, Босния ва Герцеговина, Сербия, Македония, Албанияни назоратсиз қолдириш — уларнинг урушга қайтишини англатади. 

Аввалроқ, Жан-Клод Юнкер Brexit жараёнини «фожиа ва муваффақиятсизликдир», деб атаган эди.