Солиқ тўлашдан бўйин товлаганликда айбланаётган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига ҳукм 20 апрель куни, Испания чемпионати 33-турида "Реал"га қарши ўйин олдидан чиқарилади. Бу ҳақда AS маълум қилди. 

2016 йилнинг ёзида Мессига 4,1 млн евро миқдорда солиқ тўлашдан қочганлик бўйича айблов қўйилган эди. 29 ёшли футболчига 21 ойлик қамоқ жазоси берилиши мумкин, бироқ катта эҳтимол билан ушбу жазо жарима билан алмаштирилади. 

Маълумот учун, "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги учрашув 23 апрель куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.