2018 йилги жаҳон чемпионатининг Европадаги саралаш босқичининг 5-турида G гуруҳида 3 та учрашув бўлиб ўтди. 

Хихондаги "Эль-Молинон" стадионида ўтган Испания ва Исроил ўртасидаги учрашув испанларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Давид Сильва ҳисобни очди, 1-бўлимнинг сўнггида Витоло испанлар устунлигини 2 гол фарқига етказди. 2-бўлим бошида Диего Коста голи билан ажралди. 76-дақиқада исроилликлар Лиор Рафаэлов голи эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартиришди. Учрашувга якуний нуқтани Иско қўйди.

Шу гуруҳдан ўрин олган Лихтенштейн – Македония учрашувида меҳмонлар 0:3 ҳисобида зафар қучишди. 

Яна бир учрашувда Италия Албанияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

ЖЧ-2018. Европа. G гуруҳи. 5-тур 

Испания – Исроил – 4:1
Голлар: 1:0, Сильва (13); 2:0; Витоло (45+1); 3:0, Коста (51); 3:1, Рафаэлов (76); 4:1, Иско (88)

Лихтенштейн – Македония – 0:3
Голлар: 0:1, Николов (43); 0:2, Несторовски (68); 0:3, Несторовски (73)

Италия – Албания – 2:0
Голлар: 1:0, Де Росси (12, пен.); 2:0, Иммобиле (71).

Гуруҳдаги вазият қуйидагича кўринишда: 1. Испания — 13 очко; 2. Италия — 13; 3. Исроил — 9; 4. Албания — 6; 5. Македония — 3; 6. Лихтенштейн — 0.