2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига саралаш босқичи учрашувлари давом этмоқда.

24 март куни Европа минтақасида 3та гуруҳда 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. D гуруҳида Сербия терма жамоаси Грузия меҳмони бўлди ва иродали ғалаба эвазига очколари сонини 13тага етказиб, пешқадамга айланиб олди. Гуруҳнинг марказий учрашувда эса Ирландия ва Уэльс дурангга имзо чекишди. Шунингдек бу турда Австрия терма жамоаси ҳам ғалаба нашидасини сурди.

ЖЧ-2018. Европа. D гуруҳи.
5-тур

Ирландия – Уэльс – 0:0

Австрия – Молдова – 2:0 (0:0)
Голлар: Забитцер (75), Харник (90).

Грузия – Сербия 1:3 (1:1)
Голлар: Качарава (5) – Тадич (45, пенальти), Митрович (64), Гачинович (86)

Гуруҳдаги вазият қуйидагича кўринишда:
1. Сербия — 11 очко;

2. Ирландия — 11;

3. Уэльс — 7;

4. Австрия — 7;

5. Грузия — 2;

6. Молдова — 1.

G гуруҳида фаворитлар билдирилган ишончни оқлади. Испания ўз уйида Исроил терма жамоасини қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонган бўлса, Италия Буффоннинг 1000-ўйинида Албания дарвозасига жавобсиз иккита гол йўллади.

Турнир жадвалида Италия ва Испания бир хил очко тўплаган ҳолда қўш пешқадамлик қилишмоқда. Гуруҳ ғолиби иккала жамоанинг ўзаро ўйинида аниқланиши тобора ойдинлашиб бормоқда.

G гуруҳи.

Испания – Исроил – 4:1 (2:0)
Голлар: Сильва (13), Витоло (45+1), Коста (51), Иско (88) – Рафаэлов (76).

Лихтенштейн – Македония – 0:3 (0:1)
Голлар: Николов (43), Несторовски (68, 73)

Италия – Албания – 2:0 (1:0)
Голлар: Де Росси (12, пен.), Иммобиле (71).

Гуруҳдаги вазият қуйидагича кўринишда:
1. Испания — 13 очко;

2. Италия — 13;

3. Исроил — 9;

4. Албания — 6;

5. Македония — 3;

6. Лихтенштейн — 0.

I гуруҳи етакчиси Хорватия терма жамоаси бу турда асосий таъқибчиларидан бири Украинани қабул қилиб, қийин кечган учрашувда ғалаба қозонди ва очколари сонини 13тага етказиб олди. Украинларнинг мағлубиятидан эса Исландия термаси фойдаланиб қолди. Косово меҳмони бўлган вулқонлар ороли жамоаси ғалаба қозониб, очколари сонини 10тага етказиб олди. Энди жамоа турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. 

Шунингдек бу турда Финляндияни мағлубиятга учратган Туркия ҳам очколари сони бўйича Украинага етиб олди.

I гуруҳи.

Хорватия – Украина – 1:0 (1:0)
Голлар: Калинич (38).

Косово – Исландия – 1:2 (0:2)
Голлар: Нухиу (52) – Сигурдарсон (25), Сигурдссон (35, пен).

Туркия – Финляндия 2:0 (2:0)
Голлар: Тўсун (9, 13).
Гуруҳдаги вазият қуйидагича кўринишда:
1. Хорватия — 13 очко (5 ўйин);

2. Исландия — 10 (5);

3. Украина — 8 (5);

4. Туркия — 8 (5);

5. Финляндия — 1 (5);

6. Косово — 1 (4).