Афғонистонга қўшича равишда 5 минг нафар ҳарбий хизматчини юбориш керак. АҚШ ва НАТОнинг Афғонистондаги кучлари қўмондони ушбу мамлакатдаги ҳарбий амалиётлар якунланганини эълон қилганидан 3 ой ўтгач, шундай баёнот берган. Бу ҳақда The Times нашри ёзмоқда. 

“Биз Афғонистондан кетишимиз мумкин эмас. Бу 11 сентябрда бошланган терроризмга қарши урушдир, — деб баёнот берган генерал Жон Николсон. — Америка қўшинларининг Афғонистондан чиқиб кетиши террорчиларни руҳлантиради ва Афғонистон яна жангарилар учун бошпанага айланади”.