Канберралик автоҳаваскор тажовузкор кенгурунинг автомашинасига ҳужум қилганини видеотасвирга олди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Лавҳада автомобиль ҳайвоннинг ортидан ҳаракатланаётгани, кутилмаганда кенгуру тўхтаб, машинани кўздан кечирган ҳамда транспорт воситасининг капотига бир неча зарба туширган. 

Интернет тармоғидаги айрим фойдаланувчилар тажовузкор кенгуру қизиқ кўринишда бўлганига эътибор қаратишган. Ҳайвон ҳужум қилаётган вақтда оғзида сомон донасини ушлаб турган. 

Айтиш жоизки, гарчи кенгуруларни ёқимтой ҳайвон деб ўйлашса-да, аслида улар анча кучли ва атрофдагиларга хавф солиши мумкин.