Бангладеш ғарбида юк автомобилининг микроавтобус билан тўқнашиб кетиши оқибатида камида 12 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, яна 6 нафар одам тан жароҳати олган. Бу ҳақда Чуаданга округи полиция маҳкамаси маълум қилган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Дакка – Кхулна трассасида содир бўлган. Тош ортилган юк машина ҳайдовчиси қарши йўналишда қурувчиларни олиб кетаётган микроавтобус билан тўқнашган. 

Полиция маҳкамаси тергов олиб бормоқда.