Белоруссиянинг футбол бўйича миллий терма жамоаси дарвозабони Андрей Горбунов ЖЧ-2018 саралаш ўйинлари доирасида ажойиб тарзда гол ўтказиб юборди. Швеция билан ўйинда жарима майдони чизиғидан тепилган тўп унинг оёқлари орасидан ўтиб дарвоза тўридан жой олди. 

Швециялик ярим ҳимоячи Эмиль Форсберг учрашувнинг 49-дақиқасида жарима чизиғидан кучли зарба берди. Белоруссия дарвозабони тўпни ушлашда хатоликка йўл қўйди ва оқибатда тўпни оёқлари орасидан ўтказиб юборди. 

Икки жамоа ўртасидаги ўйин 0:4 ҳисобида Швеция фойдасига ҳал бўлди.