Буюк Британиянинг Ливерпуль шаҳри яқинидаги Нью-Ферри шаҳрида рўй берган бахтсиз ҳодиса оқибатда жабрланганлар сони 32 нафарга етди. 

Бу ҳақда маҳаллий тез ёрдам хизмати Twitter саҳифасида хабар қилди

«Янгиланиш: 30 «юра оладиган жароҳатланганлар» (енгил жароҳатлар билан) ҳамда 2 нафари жиддий жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган», — дейилади хабарда. 

Аввалроқ, The Mirror газетаси Мерсисайд графлигининг Нью-Ферри шаҳрида газ портлагани, 24 киши жабрлангани хусусида хабар қилган эди. Маълумотларга кўра, фожиа Хитой ресторани ва рақс студиясида юз берган, бино тўлиқ йўқ бўлган.