Украинанинг Ми-2 ҳарбий вертолётининг Краматорск шаҳри яқинида қулаши оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина мудофаа вазирлиги вакили Александр Мотузяник хабар берган.

Таъкидланишича, воқеа маҳаллий вақт билан соат 15.00дан кейин юз берган. 

"Дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши ҳалок бўлган. Улар экипажнинг 3 аъзоси ва 2 йўловчи", деб айтган Мотузяник.

Унинг айтишича, айни вақтда воқеа жойида қутқарувчилар ва аксилтеррорчилик операцияси штаби зобитлари иш олиб боришмоқда.

Маълумотларга кўра, вертолёт электр узатиш линияси билан тўқнашиши оқибатида қулаган.