Шу кунларда Хитойнинг Wheelys стартапи Шанхайда компьютер ва дастурий таъминот орқали бошқарилувчи озиқ-овқат бўлимини очди. Digital Trends сайтининг хабар беришича, Wheelys'да тайёр нонушталар, тушликлар ва кечки овқатларни сотиб олиш мумкин. Ассортиментда турли  газаклар ва озиқ-овқат тўпламлари намойиш этилган. 

Харидорлар смартфонларидаги махсус илова ёрдамида дўкон расталарини мустақил сканерлаш, шундан кейин танлов ва харидни амалга ошириш имкони берилади. Дўконда намойиш қилинган маҳсулот тахминан ярим соат ичида икки кишилик таомни тайёрлаш имконини яратади. 

Смартфон дастурлари чарчамайди, лампалар, расталар ва таомлар ҳам шундай, шунинг учун дўкон куну тун ишлайди. Савдо зали майдони катта эмас - жами 50 квадрат метр, бироқ Wheelys вакиллари ижобий йўналиш олишган. Шу боис харидорларга янги иш лойиҳаси маъқул келган тақдирда тез орада янги дўконлар очилади. Ўтган йили компания Швецияда ҳам худди шундай дўконини синовдан ўтказган.