Бугун РФ давлат раҳбари Владимир Путиннинг президентлик сайловларида ғалаба қозонганига 17 йил тўлди. 2000 йил 26 мартдаги сайловлар муддатидан аввал ўтказилган, Федерация кенгаши Россия президенти Борис Ельциннинг истеъфоси туфайли шундай қарор қабул қилишига тўғри келган. Бу пайтга келиб, Путин Россия давлат раҳбари вазифасининг бажарувчиси ҳисобланарди. Ельциннинг қўллаб-қувватлаши ва унинг атрофидагилар Путинга ёрдам беришди. 2000 йилги сайловлардаги бошқа номзодлар орасида РФКПдан Геннадий Зюганов, РЛДПдан Владимир Жириновский, "Яблоко"дан Григорий Явлинский ва мустақил номзод Аман Тулеев кабилар бўлган. Владимир Путиннинг сайловлардаги ғалабаси 17 йил илгари Россияда янги сиёсий даврни бошлаб берди. "Газета.ру" нашри 2000 йил 26 мартдаги президентлик сайловларига оид фотожамланмасини тақдим этди

Владимир Путин Катта Кремль саройидаги Андреев залида бўлиб ўтган инаугурацияда қасамёд қилмоқда. Ўнг томонда - Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин, 2000 йилнинг 7 майи

Россия президенти Борис Ельцин давлат раҳбари лавозимини тарк этиши ҳақида эълон қилиб, президент вазифаларини бажариш ваколатини РФ ҳукумати раиси Владимир Путиннинг зиммасига юклади. Ельцин 1999 йилнинг 31 декабрида РФ президенти сайловлари 2000 йилнинг март ойи охирида бўлиб ўтишини эълон қилган

2000 йил 26 мартидаги сайловларда РФ президенти вазифасини бажарувчи, Россия президенти лавозимига номзод Владимир Путин ва унинг сайлов штаби раҳбари Дмитрий Медведев

2000 йилнинг 26 мартида Россия президентлигига номзод Владимир Путин ишончли вакиллари билан учрашувда

Россия Федерацияси Коммунистик партияси етакчиси, РФ президентлигига номзод Геннадий Зюганов 2000 йил 26 мартдаги сайловларда журналистлар орасида

Россия президентлигига номзод кинорежиссёр Станислав Говорухин 2000 йилдаги сайловларда 

"Фуқаролик қадр-қиммати учун" ҳаракати раиси Элла Памфилова 2000 йил 26 мартдаги сайловларда Россия президентлигига номзод сифатида қайд этилган. Чап томонда РФ Марказий Сайлов Комиссияси раиси Александр Вешняков

Самара вилояти губернатори, Константин Титов - 2000 йил 26 мартдаги сайловлардаги президентликка яна бир номзод

РФ президентлигига номзод, "Яблоко" жамоат бирлашмаси раиси Григорий Явлинский матбуот вакиллари билан мулоқот қилмоқда

2000 йил 26 мартдаги РФ президентлигига номзод, ишбилармон Умар Жаброилов

"Сайловлар-2000" ёшлар акцияси иштирокчилари Калининграддаги Балтия Давлат Академияси ўқув корпусига кираверишда. Бу ердаги сайлов участкасида овоз берган 18-25 ёшлиларнинг ҳар бири ютуқли лотерея қатнашчисига айланган. Акция ташкилотчиси - Калининград вилоятининг Ёш сайловчилар клуби

Сайлов участкаларининг биридаги овозларни ҳисоблаш

"Сайловлар-2000" Федерал Ахборот Маркази 2000 йилнинг 26 мартидан 27 мартига ўтар кечаси овоз беришнинг бориши ҳақидаги маълумотларни қабул қилмоқда

РФ Марказий Сайлов Комиссияси раиси Александр Вешняков "Сайловлар-2000" Федерал Ахборот Марказида

РФ Коммунистик партияси етакчиси, президентликка номзод Геннадий Андреевич Зюганов (ўртада) "Сайловлар-2000" Федерал Ахборот Марказида

"Сайловлар-2000" Федерал Ахборот Маркази иш жараёнида

РФ президентлигига номзод Юрий Скуратов Федерал Ахборот Марказида журналистлар билан суҳбатда ўз мағлубиятини маблағ етишмовчилиги ва ташкилий тузилмаларнинг йўқлиги билан изоҳлаган