АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида отишма содир этишда гумон қилинган ва автобус ичига қамалиб олган эркак полицияга таслим бўлди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Аввалроқ Лас-Вегасда отишма вақтида бир киши ҳалок бўлиб, бир киши яралангани маълум қилинганди. Отишмани содир этишда гумон қилинган кимса автобус ичига қамалиб олган ва полициячилар томондан қуршаб олинган. 

Мерган полиция ходимлари томондан ҳибсга олинди. Операцияда музокара олиб борувчилар, роботлар ва зирҳли автомобиллар қатнашган.

Таъкидланишича, теракт версияси полиция томондан инкор этилган. Отишма юз берган Лас-Вегас-Стрип кўчаси ҳудудни хавфсизликка текшириш мақсадида ёпиб қўйилган.