Нефть ва унинг бозорлардаги баҳосини бутун дунё диққат билан кузатиб боради.

Бироқ "қора олтин" ҳақида шундай фактлар борки, ОАВ ва телевидение булар ҳақида гапирмасликни маъқул кўришади. InsiderPro нефть ҳақидаги 5 маълумот билан бўлишди.

 

1. Дунё нефтсиз ҳам мавжуд бўла олади

Албатта, ҳозирнинг ўзидаёқ нефть йўқ бўлиб қолса, бизнинг аҳволимиз таранглашади. Шунга қарамай, нефтни аста-секинлик билан энергиянинг альтернатив манбалари билан алмаштирилса, бунинг ҳеч қандай ёмон томони йўқ. Сўнгги ўн йилликларда эса бундай ҳаракатларга нефть компаниялари томонидан фаол босим ўтказиб келинмоқда.

 

2. АҚШ аҳолиси дунё аҳолисининг атиги 5 фоизини ташкил қилса-да, мамлакат жаҳон нефтининг жуда катта қисмини истеъмол қилади

АҚШ жаҳон нефтнинг тахминан 20-25 фоизини истеъмол қилади.

 

3. Мамлакатнинг нефть ресурсларига бойлиги унинг аҳолиси бойишини кафолатламайди

Нефтга бой барча мамлакатлар гуллаб-яшнайди, деган фикрга бориш нотўғри. БААга нисбатан бундай таъкид тўғри келади, бироқ ҳаммага ҳам бирдек муваффақият кулиб боқавермайди.

 

Масалан, Нигерия — Африкадаги йирик нефть ишлаб чиқарувчиси, у жаҳонда 10-12-ўринни эгаллайди. Бундан ташқари, у нефть заҳираси ҳажми бўйича барча мамлакатлар орасида илк ўнликка киради. Бироқ, шунга қарамай, нигерияликлар ўта ночор кун кечиришади. 2016 йил ҳолатига кўра, у ердаги аҳоли жон бошига ЯИМ 2758 дол­ла­рни ташкил этади. Таққослаш учун АҚШда мазкур кўрсаткич - 53 минг доллар, Россияда эса 8,8 минг доллар.

 

4. Нефть — жаҳондаги можаролар ва урушларнинг асосий сабабларидан бири

Бунга бир неча мисол келтирамиз:

  • Чак уруши (1932−1935)
  • Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги нефть ресурслари учун жанглар
  • Эрон-Ироқ "танкер" уриши (1980−1988)
  • Ироқ-Кувайт можароси (1991)
  • Нигер дельтасидаги зиддият (2004)
  • Судан ва Жанубий Судан ўртасидаги чегара можароси (2012)
  • ИШИД террорчи ташкилотига қарши ҳарбий операция (2014-ҳозирги кунга қадар)

 

5. Фақат нефть туфайлигина АҚШ доллари жаҳон бозорларидаги ўз ўрнини сақлаб келмоқда

Умуман олганда, гап нефть ҳақида эмас, унинг асосий ишлаб чиқарувчилари ярим аср илгари тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ савдони долларда юритаётганларида. Бундай бўлмаганда эди, доллар аллақачон инфляция қурбони бўлган бўларди.