Лондонда 27 март куни Нигерия ва Буркина-Фасо миллий терма жамоалари ўртасида ўтказилиши керак бўлган назорат учрашуви Буркина-Фасо терма жамоасининг 7 нафар футболчиси Буюк Британияга кириш визаларини ололмагани учун бекор қилинди.

"Учрашув ташкилотчилар ва Нигерия футбол федерациясига (NFF) боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинди. Биз 2018 йилги жаҳон чемпионати ва 2019 йилги Африка миллатлари кубогига тайёргарлик бўйича кейинги режаларимизни эълон қиламиз", деб айтган NFF вакили Крис Грин.