Бугун, 26 март куни Россиянинг 70 шаҳрида бир неча минг киши Алексей Навальний ва Коррупцияга қарши курашувчи фонднинг «У сизга Димон эмас» фильми билан боғлиқ аксилкоррупция акцияларда иштирок этмоқда. TJ нашри вазиятни кузатиб, ижтимоий тармоқлардаги норозилик намойишларидан қатор суратларни тақдим этмоқда.

Москва

Пойтахтда Тверь кўчасида акция бошлангунга қадар унинг баъзи иштирокчилари қўлга олинди. Тез орада полициячилар Алексей Навальнийнинг ўзини ҳам автозакка жойлаштиришди.

Манбага кўра, Пушкин майдонида бир неча минг киши тўпланган, полиция кўздан ёш сиздирувчи газ ва тўқмоқларни қўллай бошлади. ИИВнинг Москва шаҳри бош бошқармаси 7-8 минг иштирокчи қатнашаётгани тўғрисида хабар берди.

Ҳозирга қадар 130 га яқин иштирокчининг қўлга олингани ҳақида маълумот берилган.

@michaelidov
@parfitt_tom
Название
@parfiryeff

Санкт-Петербург

Санкт-Петербургнинг Марс майдонидаги намойишда 6-10 минг киши иштирок этмоқда. Бир неча киши қўлга олинган, уларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ.

Кейинроқ тахминан 2 минг кишининг Қишки саройга йўл олгани ҳақида хабар берилди.

@ars_ves
@merr1k

Екатеринбург

Екатеринбургда фаоллар Меҳнат майдонида намойиш ўтказишни мувофиқлаштиришга уринишди, бироқ маъмурият, кейин эса вилоят ва туман судлари бу ташаббусни рад этишди.

Шунга қарамай, шаҳар марказида, турли баҳоларга кўра, 2.5 минг киши тўпланган. Майдондаги намойишдан кейин иштирокчилар Ельцин марказига қараб юришган.

@hebrewtwi
@_mekeke
@hebrewtwi
@hebrewtwi
74.ru

Челябинск

Челябинскда намойиш ўтказиш тақиқлангани сабаб тадбир иштирокчилари "халқ сайллари" ўтказишган. Уларда мингдан ортиқ киши қатнашди.

Шаҳар маъмурияти фаоллар сўров берган жойда намойиш ўтказишга розилик бермади, шу билан бирга уни ўтказиш учун муқобил жой ҳам таклиф қилмади. Мэрия вакилининг изоҳ беришича, 26 март кунига шаҳардаги 80 майдонда оммавий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Название

Владивосток

Приморье пойтахти аксилкоррупция акциялари ўтган биринчи шаҳарлардан бири бўлди. "ОВД-Инфо" маълумотига кўра, бу ерда 40 нафарга яқин киши қўлга олинган. Қатнашчиларнинг умумий сони 1,5 минг киши дея баҳоланган.

Фрунзе туман полиция бўлими олдида мингга яқин киши тўпланди. Намойишчилар орасида нафақат фаоллар, балки оддий йўловчилар, мактаб ўқувчилари ва нафақахўрлар ҳам бор.

@plaxog

Краснодар

Кубань пойтахтида фаоллар намойишни мувофиқлаштиришмади, улар шаҳар ҳукумати томонидан тасдиқланган "Яшаш учун 100 сабаб" акциясига қўшилишга қарор қилишди. Турли тахминларга кўра, акцияда мингга яқин киши қатнашган.

Волгоград

Волгоград аксилкоррупция митинги гуруҳидан маълум қилишларича, полиция 22 кишини қўлга олган. Махсус полиция бўлими жисмоний куч қўллашга мажбур бўлиб, баъзиларнинг қўлини синдиришгача борган.