Шимолий Кореянинг DPRK Today давлат нашри шимолий кореялик мерганлар томондан америкалик ҳарбийларнинг йўқ қилиниши имитация қилинган видеороликни жойлади.

2 дақиқалик роликда Шимолий Корея байроғи рангларидаги спорт кийимларида бўлган мерганлар жамоаси машғулоти кўрсатилади. Видеонинг биринчи қисмида эркак ва аёл мерганлар турли ўқотар қуролдан нишонга олаётганлари, сўнгра эса  барча отилган ўқлар нишонлар марказига теккани намойиш қилинади. 

Видеога "Бизнинг ўлимга олиб келувчи ўқларимиз нафақат тир ва стадионларда янграйди" деган ёзув илова қилинган.

Роликнинг иккинчи ярмида америкалик ҳарбийлар, қирувчи самолётлар ва эсминецлар, шунингдек, уруш вақтида вайрон бўлган Шимолий Корея аҳоли пунктлари намойиш қилинади. Сўнгра кадрлар нишон фонида америкалик ҳарбийларнинг тасвирлари билан алмашади. Ҳар бир янги тасвирдан кейин ўқ узилади ва  тасвирдаги америкалик ҳарбий нишонга олинади.

АҚШ-Жанубий Кореянинг Foal Eagle ҳарбий машғулотлари сабабли Шимолий Корея ОАВда америкалик ҳарбийлар ёки Америка ҳарбий техникаси йўқ қилинаётгани имитация қилинган видеороликлар намойиш қилинмоқда.