Халқаро ўйинлар туфайли клублар танаффусга чиққан пайтда ПФЛ Ўзбекистон кубогининг 1/16 финал учрашувларини ўтказди ва унда нимчорак финалга йўлланма олган клублар номига ойдинлик киритилди.

1/16 финалнинг энг йирик натижаси Тошкентда қайд этилиб, «Локомотив-БФК» Қарши клубига қарши ўйинда ўз дарвозасидан жавобсиз 7 та гол ўтказиб юборди.

Босқичнинг ягона сенсацияга тортадиган натижаси Олий лига вакили «Обод»нинг мазкур босқичда биринчи лига вакилига имкониятни бой бериб, мусобақадан чиқиб кетгани бўлди. Водийга сафар этган тошкентликлар ўз дарвозасидан жавобсиз 6 та гол ўтказиб юборди.

Шунингдек, яна бир қизиқарли учрашув водий дербисида кузатилди ва унда «Нефтчи» биринчи лиганинг яна бир иштирокчиси «Андижон»га қарши майдонга тушиб, пенальтилар сериясидагина ғалабани ўз томонига оғжира олди. 

Нимчорак финал йўлланмасини шунингдек, «Насаф», «Динамо», «Бухоро» каби жамоалар ҳам қўлга киритишди. Умуман олганда биргина «Обод»ни ҳисобга олмаганда бошқа барча тўқнашувларда Биринчи лига жамоалари Олий лига клублари олдида ожиз қолишди.

Ўзбекистон кубоги, 1/16 финал

«ЎзДонгЖу» — «Бухоро» 0:1 (0:0)
Гол:
Бобуржон Омонов (69).

«Локомотив-БФК» — «Насаф» 0:7 (0:2)
Голлар:
Шаҳбоз Эркинов (32, 66, 76, 80), Бобур Абдихолиқов (39), Шерзод Аъзамов (63), Дилшод Раҳматуллаев (87).

«Зомин» — «Динамо» 1:2 (1:2)
Голлар:
Тошматов (6) - Сулаймонов (16), Исроилов (22).
Четлатиш: Саъдиев, 44 (Зомин).

«Хотира-79» — «Шўртан» 1:2 (1:2)
Голлар:  
Анвар Хожимирзаев (41) - Зафар Полвонов (9, 35).

«Ёзёвон-Лочинлари» — «Обод» 6:0
Голлар:
Махтиралиев (27, 29, 60), Исмоилов (51), Дадабоев (59), Абдураҳмонов (90+1).

«Норин» — «Қизилқум» 1:2 (0:2)
Голлар:
Жаъфар Исмоилов, (62-пен) - Жасур Ҳасанов(7), Отабек Зокиров (20).

«НБУ-Осиё» — «Металлург» 0:3 (0:2)
Голлар:
Зоҳид Абдуллаев (41, 54, 90).

«Цементчи» — «Олмалиқ» 0:1 (0:1)
Гол:
Виктор Клишин (8).

«Истиқлол» — «Машъал» 0:5 (0:1)
Голлар:
Мирзакамол Камолов (14), Абдуллоҳ Олимов (51, 88), Ҳумоюн Муртазоев (52), Шаҳзод Шайманов (83).

«Андижон» — «Нефтчи» 1:1 (0:0). пенальтилар серияси — 3:5.
Голлар:
Анвар Бердиев, 48 (1:0). Дмитрий Комаровский, 77 (1:1).
Четлатишлар: Иброҳим Отахонов (79) — Музаффар Музаффаров (85).

«Навбаҳор» — «Хоразм» 5:0 (1:0)
Голлар:
Аъзам Алиев (42), Рўзимбой Аҳмедов (67-пен, 87), Ғиёс Комилов (82), Рашван Хурсанов (85).

«Сурхон» — «Қўқон-1912» 0:2 (0:1)
Голлар:
Носир Отақўзиев (22, 58).