Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркиянинг Европа Иттифоқига киришининг мақсадга мувофиқлиги масаласи бўйича референдум ўтказилиши мумкинлигини айтди.

Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар Германия ва Нидерландия ҳукуматлари туркиялик вазирларга бу мамлакатлардаги турклар олдида Туркия конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдум юзасидан чиқишларини тақиқлаганларидан кейин кескинлашганди.  

"16 апрелдаги референдумдан кейин Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни давом эттириш учун референдум ўтказиш йўлидан боришимиз мумкин", деб айтган Эрдўған Анталиядаги чиқишида.