Интернет тармоғида АҚШ президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари ва рақиблари ўртасидаги муштлашув акс этган видео пайдо бўлди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашри ёзмоқда.

Ҳодиса Калифорния штатининг Ҳантингтон-Бич шаҳрида рўй берган. Муштлашувга қора ниқобли кишининг қалампирли балончадан Трампни қўллаб-қувватлаш бўйича акция ташкилотчиси юзига сепгани сабаб бўлган. 

Тўқнашув оқибатида икки киши жабрланган. Жаҳл отига минган одамлар тўдасини полиция тарқата олган. Улар 6 кишини ҳибсга олган. Уларнинг барчаси президентга қаршилар гуруҳидан бўлган. 

Таъкидланишича, бу Трамп тарафдорлари ва рақибларининг илк тўқнашуви эмас. Шунга ўхшаш ҳодисалар унинг инаугурациясидан бери давом этиб келади.