2018 йилги жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичидаги навбатдаги турда Болгария Нидерландияни қабул қилди. Софиядаги "Василь Левски" стадионида ўтган учрашув болгарияликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги иккала тўпни ҳам Спас Делев киритди.

А гуруҳидаги яна бир учрашувда Франция меҳмонда Люксембургни 1:3 ҳисобида мағлуб этди. 

ЖЧ-2018, Европа. Саралаш босқичи. B гуруҳи. 5-тур 

Болгария – Нидерландия - 2 : 0

Голлар: 1:0, Делев (5); 2:0, Делев (20).

Люксембург – Франция – 1 : 3

Голлар: 0:1, Жиру (28); 1:1, Жоаким (34, пен); 1:2, Гризманн (37, пен.); 1:3, Жиру (77).

5 турдан кейин гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган: 1. Франция — 13 очко; 2. Швеция — 10; 3. Болгария — 9; 4. Нидерландия — 7; 5. Беларусь — 2; 6. Люксембург — 1.

Бельгия терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 5-турида Греция билан учрашди. Брюсселдаги "Руа Бодуэн" стадионида ўтган учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувнинг 46-дақиқасида Константинос Митроглу Грецияни ҳисобда олдинга олиб чиқди, бироқ ўйиннинг асосий вақти тугашига бир дақиқа қолганда Ромелу Лукаку бельгияликларни мағлубиятдан сақлаб қолди. 

Меҳмонлар Панайотис Тахцидис ва Георгиос Цавеласнинг четлатилишидан кейин учрашувни 9 киши бўлиб якунлашди.

ЖЧ-2018, Европа саралаш босқичи, H гуруҳи, 5-тур

Бельгия – Греция - 1 : 1 

Голлар: 0:1, Митроглу (46); 1:1, Лукаку (89)
Четлатиш: Тахцидис, 65; Цавелас, 90+5 (Греция)

Айни вақтда гуруҳдаги вазият қуйидагича кўриниш олган: 1. Бельгия — 13 очко; 2. Греция — 11 (5); 3. Босния ва Герцеговина — 10 (5); 4. Кипр — 4 (5); 5. Эстония — 4 (5); 6. Гибралтар — 0 (5).