Тхэквондо бўйича чемпион, 16 ёшли босниялик Карим Ахматспахик бетон блокларни бош билан уриб синдириш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди. Ўсмир 35 сония ичида 111 та бетон блокни парчалаб ташлади. Унинг бу натижаси Гиннес рекордлар китоби комиссияси томондан қайд қилинди. Ушбу рекорд қайд қилинган видео Daily Mail нашри томондан намойиш қилинди.

Карим бетон блокларни тез синдириш учун антиқа усул қўллаган: у боши узра умбалоқ ошиб 6 тадан тахланган блокларга зарба берган. Ўсмир рекордни ўрнатгач унда яна куч сақланиб қолганини айтган. "Мен бунга эришишимда ёрдам берган барчага – ота-онам ва мураббийимга раҳмат айтмоқчиман", деб айтган рекордчи ўсмир.