АҚШ сенатининг разведка бўйича қўмитаси аъзоси, сенатор Марк Уорнернинг баёнот беришича, Россия Франция ва Германиядаги сайловларга аралашишга уринмоқда. У бу ҳақда NBC телеканалига берган интервьюсида баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, Россия «хакер ҳужумлари ва яхши ҳақ тўланган троллар» воситасида Америка сайлов жараёнига аралашди, бунинг эвазига янгиликлар ҳудудини сохта хабарлар билан тўлдирди. 

«Ҳозирда биз биладиган нарса шуки, Россия АҚШдаги сйловларга аралашган ва айни ишни Франция ва Германияда ҳам қилмоқчи», — деган Уорнер.

Россия ҳукумати бир неча маротаба бошқа мамлакатлардаги сайлов жараёнига ҳар қандай аралашувини рад этган. 

Аввалроқ, The Wall Street Journal газетаси Россия Болгариянинг янги президенти Румен Радевга президентлик сайловида ғалаба қозонишида ёрдам берган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.