Америкалик пойгачи Дэвид Стил Флорида штатидаги Desoto Speedway автодромида пойга вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар берди.

Стил бурилишлардан бирида рақибини қувиб ўтмоқчи бўлди, аммо 42 ёшли пилотнинг автомобили ёнида кетаётган машинага тегиб кетган, натижада болид қайрилиб кетди ҳамда автодром деворига бориб урилди.

Ҳодиса жойига етиб келган тиббиёт ходимлари спортчи ҳаётини асраб қола олишмади.

Дэвид Стил USAC пойгачилар ассоциациясининг кумуш медаль соҳиби эди, шунингдек у NASCAR ва Indicar мусобақаларида ҳам иштирок этган.