«Арсенал» футбол клубининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри Арсен Венгернинг ўрнига жамоа бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди. У айни дамда Бельгия терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси ҳисобланади.

«Ҳаммаси ҳам менга боғлиқ эмас. Баъзи бир принциплар борки, уларга риоя қилиш керак, клуб эса менинг юрагимда. Ҳа, мени Венгернинг ўрнига келиши мумкин дейишмоқда. Аммо мен бунга изоҳ беришим бироз мушкул, сабаби бу мураббий ҳамда унинг қилган ишига ҳурматим чексиз.

Венгерни алмаштиришга тайёрманми?! Бирон нарса дея олмайман. Мен бутун умр давомида маслаҳатчи мураббий бўлиб қолиш ниятида эмасман, лекин мураббий иши – бу менинг мақсадим эмас. Бунинг учун барчасини қилишга тайёрман, аммо ҳозирча шунчаки ўқимоқдаман», - дея Анрининг сўзларини келтиради Goal.