Япониянинг Тотиги префектурасида қор кўчкиси оқибатида ҳалок бўлганлар сони саккиз кишига етди. Ҳодиса Токиодан 120 километр шимолда рўй берган, деб хабар бермоқда Киодо агентлиги.

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, қор уюмлари тагида саккиз инсоннинг жонсиз танаси аниқланган. 30дан ортиқ киши жароҳат олгани айтилмоқда. Япония ҳукумати жароҳатланганларни қутқариш бўйича комиссия ташкил этди.

Мамлакат бош вазири Синдзо Абэнинг парламентда маълум қилишича, ҳукумат “жабрланганларни қидириш ҳамда қутқаришни устувор вазифа деб билади”.

Қор кўчкиси Насу шаҳри яқинидаги тоғ-чанғи маркази ёнида эрталабки вақтларда рўй берди. Ўша пайт бу ерда тахминан 60 нафар юқори синф ўқувчилари бўлган.