Австралия ҳукумати мамлакатга "Дебби" циклони яқинлашаётгани сабабли шимолда жойлашган Квинсленд штатининг минглаб аҳолисини эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда ABC телеканали хабар бермоқда.    

Метеорологик бюро прогнозларига кўра, бўрон 2011 йилда мамлакат "Яси" тропик циклонига учрагандан кейин энг кучлиси бўлиши мумкин.

Циклонга 2-тоифа берилган. 28 март эрталабга яқин у 4-тоифагача кучайиб, шамол тезлиги 300 км/соатгача етиши мумкин.