Болгарияда муддатдан аввалги парламент сайловларида 32,8 фоиз овоз билан собиқ бош вазир Бойко Борисов бошчилигидаги "Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши учун" партияси етакчилик қилмоқда. Бундан Gallup International тадқиқот агентлигининг экзит-полл маълумотлари дарак бермоқда.

2-ўринни Болгария социалистик партияси 28,4 фоиз билан эгалламоқда.

Бундан ташқари, парламентга кириш учун 4 фоизлик чегарани "Бирлашган ватанпарварлар" (8,8 фоиз), "Ҳуқуқ ва эркинликлар учун ҳаракат" (7,8) ва "Ирода" партияси (4,6) ўтди. 

Биринчи расмий маълумотлар бутун дунё бўйлаб сайлов участкалари ёпилгач, 27 мартга ўтар кечаси пайдо бўлади.

Дастлабки маълумотларга кўра, "Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши учун" партиясига 86 тадан 92 тагача ўрин, Болгария социалистик партиясига 75 тадан 81 тагача ўрин тегиши мумкин.