Болгариядаги парламент сайловларида собиқ бош вазир Бойко Борисов бошчилигидаги "Фуқаролар Болгариянинг европача ривожланиши учун" партияси ғолиб бўлди. Бундан мамлакат марказий сайлов комиссияси натижалари дарак бермоқда.

Партия 33,18 фоиз овоз тўплаган. Унинг асосий рақиби Болгария социалистик партияси 27,45 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлди. 

Ғолиб партия мамлакат ҳукумати таркибини шакллантиради.