2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг F гуруҳи баҳсларида Англия терма жамоаси Лондонда Литва термасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Учрашувнинг 21-дақиқасида 2013 йилнинг ноябрь ойидан бери терма сафида илк бора тўп сураётган  Жермейн Дефо ҳисобни очди. Жейми Варди томонидан 66-дақиқада киритилган гол эса инглизларга 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

Англия термаси ЖЧ-2018 саралаш баҳсларида ўз дарвозасидан бирорта тўп ўтказмаган ягона жамоа бўлиб турибди. 

F гуруҳидаги ҳолат: 1. Англия — 13 очко (5 та ўйин); 2. Словения — 8 (4); 3. Словакия — 6 (4); 4. Литва — 5 (5); 5. Шотландия — 4 (4); 6. Мальта — 0 (4).